Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди
Шу йилнинг февралида Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Шавкат Мирзиёевга Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширганди.
Саудия Арабистонидан муқаддас Каъба ёпинчиғи - кисванинг эшик қисми тўлиқ ҳолда Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.
Қайд этилишича, муқаддас Каъба ёпинчиғининг ушбу қисми Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин олиши кутиляпти.
Шу йилнинг февралида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.
Юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширганди.
Мавзуга оид
10:15
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026