Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади
Сўнгги кунларда Покистонда тинимсиз ёмғирлар натижасида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 200дан ортиқ инсон қурбон бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев Покистонда юз берган кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президенти Асиф Али Зардарий ва бош вазири Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида юз берган кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.
“Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, дейилади хабарда.
Сўнгги кунларда Покистонда тинимсиз ёмғирлар натижасида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 200дан ортиқ инсон қурбон бўлди.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026