Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Покистондаги сув тошқинлари оқибатида 200дан ортиқ киши қурбон бўлди
Покистонда охирги 24 соат ичида 164 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар турли даражада жароҳатланган.
Ҳиндистон ва Покистонда тинимсиз ёмғирлар натижасида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 200дан ортиқ киши қурбон бўлди.
Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда камида 80 киши ҳалок бўлган ва 80 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маҳаллий шифохоналарга камида 50 киши оғир жароҳатлар билан келтирилган. Уларнинг аксарияти қутқарувчилар томонидан лой ва вайроналар орасидан чиқариб олинган.
Покистонда охирги 24 соат ичида 164 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар турли даражада жароҳатланган.
Қутқарувчилар Мансехра туманидан 1300 нафар сайёҳни эвакуация қилди. Маълумотларга кўра, бу ерда камида 35 киши бедарак йўқолган.
Табиий офатларга қарши курашиш миллий бошқармасининг маълумот беришича, мамлакатда 26 июндан буён сув тошқинлари оқибатида 477 киши қурбон бўлган.
Метеорологлар кучли ёмғирлар давом этишини билдиришмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
17:54 / 10.06.2026