Жаҳон | 21:04 / 17.08.2025
3443
1 дақиқада ўқилади

Хитой ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга боради

Қайд этилишича, томонлар Ҳимолайдаги баҳсли чегара бўйича музокара ўтказади.

Фото: russian.rt.com

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 18 август куни Ҳиндистонга боради. Бу ҳақда Хитой ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, томонлар Ҳимолайдаги баҳсли чегара бўйича музокара ўтказади.

Бу Хитой вазирининг Ҳиндистонга 2020 йилдаги ҳинд-хитой чегарачилари тўқнашувидан кейинги иккинчи ташрифи бўлади. 

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ташриф Ҳиндистон томони таклифига биноан амалга оширилмоқда.

The Hindu нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг босими ортидан Хитой билан муносабатларни фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид