Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Июлда уй-жой бозорида фаоллик 25 фоизга ўсди – ИТИМ
Тошкент шаҳрида олди-сотди битимлари кўпайганига қарамай, нархлар пасайган. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозорда уй-жой нархи 3,2 фоиз, бирламчи бозорда эса 0,9 фоизга арзонлашган. Ижара нархи барқарор сақланиб, бир квадрат метр учун ўртача 8 долларни ташкил этяпти.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда июль ойида уй-жой савдоси ҳажми ўтган ойга нисбатан 25 фоиз, йиллик ҳисобда эса 14,2 фоизга ошди, дея хабар қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Қайд этилишича, бу сўнгги даврлардаги энг йирик ойлик ўсиш кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Июль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари уй-жой бозорида фаоллик ошган. Энг сезиларли ўсиш Сурхондарё (41 фоиз), Сирдарё (35,3 фоиз) ва Қашқадарё (33,7 фоиз) вилоятларида кузатилган. Тошкент шаҳрида эса уй-жой бозори фаоллиги 24,6 фоизга ўсган.

Иккиламчи уй-жой бозори
Июль ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача қиймати ўсиши тезлашди. Июнь ойидаги 0,3 фоиз ўсишдан сўнг, июль ойида кўтарилиш 1,7 фоизни ташкил этди. Йиллик ҳисобда эса нархлар 3,3 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида 2024 йилнинг июль ойидан буён уй-жой нархларида энг катта ўсиш Жиззах (15,2 фоиз), Сурхондарё (14,1 фоиз) ва Хоразм (9,6 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Пойтахт кўчмас мулк бозоридаги вазият
Июль ойида Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида йиллик пасайиш тенденцияси сақланган ҳолда, нархларда ўртача ўсиш қайд этилган.
Ой давомида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 0,8 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда 2024 йилнинг июль ойига нисбатан иккиламчи уй-жой нархлари 3,2 фоизга, бирламчи уй-жойлар нархи эса 0,9 фоизга пасайган.
Иккиламчи уй-жойларнинг энг катта пасайиши Мирзо Улуғбек (8,2 фоиз), Яшнобод (4,5 фоиз) ва Юнусобод (4,2 фоиз) туманларида кузатилган.
Бирламчи уй-жой нархларида энг сезиларли пасайиш Учтепа (8,8 фоиз), Юнусобод (6,7 фоиз) ва Шайхонтоҳур (4,7 фоиз) туманларида қайд этилган.

Тошкент шаҳрида ижара бозори
Июль ойида Тошкент шаҳрида ижара нархларида барқарорлик кузатилди. Ижара нархи барқарор сақланиб, бир квадрат метр учун 8 долларни ташкил этди.
Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқорилигича қолмоқда. Ушбу туманларда бир квадрат метр учун ўртача 10,3 доллар.
Йиллик ҳисобда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 2,8 фоизга арзонлашган. Энг сезиларли пасайиш Учтепа, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида қайд этилган.
Мавзуга оид
14:33
10 ойда Туркияга борган ўзбекистонликлар сони сезиларли ошди
09:50
Тошкент соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми бўйича ҳудудлар орасида етакчи
14:24 / 06.12.2025
Ўзбекистонга келган Италия фуқаролари сони бир йилда қарийб 5 мингга кўпайди
09:44 / 06.12.2025