Жаҳон | 01:42 / 19.08.2025
4622
1 дақиқада ўқилади

ҲАМАС исроиллик асирларнинг ярмини озод қилишга рози бўлди

Охирги маълумотларга кўра, ҲАМАС 49 кишини асирликда ушлаб турибди. Исроил разведкаси улардан 27 нафари аллақачон ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда. 

Фото: Global Look Press

ҲАМАС воситачи давлатлар – Миср ва Қатарнинг Ғазо секторида ўт очишни икки ойга тўхтатиш ва исроиллик асирларнинг ярмини озод қилиш таклифига рози бўлди. Бу ҳақда AFP ҳаракат вакилларига таяниб хабар берди

Охирги маълумотларга кўра, ҲАМАС 49 кишини асирликда ушлаб турибди. Исроил разведкаси улардан 27 нафарини ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда. 

AFP манбасининг сўзларига кўра, биринчи босқичда ўн нафар асирни озод қилиш ва бир нечта жасадни топшириш таклиф қилинмоқда.

«Қолган асирлар иккинчи босқичда озод қилинади ва дарҳол хавфсизлик кафолатлари остида урушни тўхтатиш учун келишув тузиш бўйича музокаралар бошланади»,— деган агентлик манбаси.

Исроил томони бу хабар бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид