Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 15 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилди
Коммунал хўжалик қувурларини таъмирлаш ишлари туфайли автобус йўналишлари ўзгартирилди.
Фото: Транспорт вазирлиги
Кичик ҳалқа автомобиль йўлидаги (КҲАЙ) таъмирлаш ишлари сабабли айрим автобуслар ҳаракат йўналиши ўзгарди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, йўлнинг Қатортол кўчасидан Бунёдкор шоҳкўчасигача бўлган қисмида коммунал хўжалик қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли ушбу манзил орқали ҳаракатланаётган автобус йўналишлари ҳаракатига 18 август кунидан қуйидагича вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади:
- 8-, 34-, 70-, 99-, 113-, 114-, 125-, 131-, 134-, 135-, 139-сонли йўналишлар ҳаракати Қатортол, Меҳр, Бунёдкор кўчалари орқали бир томонлама ташкил этилади;
- 41-, 48-, 69-, 116-сонли йўналишлар ҳаракати Қатортол-2, Бунёдкор кўчалари орқали ўзгартирилади.
Вазирлик реконструкция ишлари давомида кўчалардаги тирбандлик ортиши эҳтимоли мавжудлигидан огоҳлантирди. Шунга кўра, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
13:40 / 20.05.2026