Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларнинг ижара бўйича ҳуқуқлари кучайтирилади
1991 йилда қабул қилинган ва асосан давлат манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган “Ижара тўғрисида”ги қонун янгиланадиган бўлди. Келаси йилдан бошлаб давлат активлари 5 йилга ижарага берилади ва фақат иккита ҳолатда: агар ижарачи ўзи хоҳласа ёки мажбуриятини бажармасагина шартнома бекор бўлади.
Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб давлат активлари 5 йилга ижарага берилади. Бунда, агар ижарачи ўзи хоҳласа ёки мажбуриятини бажармасагина шартнома бекор бўлади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 1991 йилда қабул қилинган “Ижара тўғрисида”ги қонун асосан давлат органлари манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис ижарага берувчи ва ижарачи ҳуқуқларини бирдек ҳимоя қиладиган янги таҳрирдаги қонун ишлаб чиқилади.
Ҳудудларда саноат инфратузилмасини яхшилашга бу йил 1,7 триллион сўм ажратилди. Келгуси йилда бу харажатлар 25 фоизга оширилиб, 2,1 триллион сўмга етказилади. Бундан ташқари, пойтахтда тадбиркорлар сони кундан-кунга ошиб бораётганини инобатга олиб, электр тармоқларини яхшилаш учун яна 2 триллион сўм берилади.
Корхонасига ташқи инфратузилмани ўз ҳисобидан қилаётган тадбиркорлар кўпаймоқда. Энди уларнинг бу харажати солиқ базасидан чегириб ташланади.
16 та туманни жадал ривожлантиришга бу йил жами 1,1 триллион сўм ажратилди. Бундай ёндашувларни Жаҳон банки ҳам эътироф этиб, 250 миллион доллар бермоқда.
Келгусида яна 500 миллион доллар ҳисобига бошқа туманларда ҳам бу ишлар амалга оширилади. Бу саноат, сервис, қурилиш соҳаларидаги тадбиркорларга катта имконият, юз минглаб иш ўринлари яратиш учун шароит бўлади.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:30 / 08.06.2026
АҚШ пойтахтида ўзбек тадбиркорлари учун махсус дастур ишга туширилди
18:49 / 06.06.2026