Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Афғонистонга “Бир камар, бир йўл” лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди
Кобулда Ван И ва Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий ўртасида ўтказилган музокараларда томонлар Кобул ва Пекин турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истагида эканлигини қайд этган.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Кобулга ташрифи давомида Хитой Афғонистон билан ҳамкорлик соҳаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини айтди.
Хабар қилинишича, Ван И Хитой Афғонистонда геология-разведка ва қазилмалар қазиб олишда ҳамкорлик қилишга қизиқаётганлигини билдирди.
Кобулда Ван И ва Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий ўртасида ўтказилган музокараларда томонлар Кобул ва Пекин турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истагида эканлигини қайд этган. Хусусан, Кобулга Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳасига расман қўшилиш таклифи ҳақида сўз борган.
South China Morning Post нашрининг ёзишича, Ван И Афғонистонга уч кунлик ташриф билан келган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
13:47 / 29.06.2026