Жаҳон | 19:52 / 21.08.2025
3290
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди

Маълумот берилишича, Трамп маъмурияти аллақачон 350 минг венесуэлалик, 500 минг ҳаитилик, 160 минг украиналик ҳамда афғонистонлик ва камерунлик мигрантларнинг вақтинчалик ҳимоя мақомини бекор қилган.

Фото: AP

АҚШ федерал апелляцион суди президент Доналд Трамп маъмуриятини қўллаб-қувватлади ва қуйи инстанциянинг Марказий Америка ва непаллик 60 минг мигрантнинг вақтинчалик ҳимоя мақомини (TPS) сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди, деб хабар берди Guardian нашри.

Энди ҳукумат вақтинчалик ҳимоя мақоми 5 август куни тугаган 7 минг нафарга яқин Непал фуқаросини депортация қилишга киришиши мумкин. Ҳондураслик 51 минг ва никарагуалик 3 минг нафар мигрант ҳам 8 сентябрдан кейин ҳимоя мақомидан маҳрум бўлиши ва депортация қилинадиганлар рўйхатидан жой олиши эҳтимоли мавжуд.

Газетанинг ёзишича, аввалроқ Сан-Франциско суди судяси Трина Л. Томпсон мигрантларнинг ҳимоя мақомини сақлаб қолиш тўғрисида ҳукм чиқарганди.

Нашрнинг маълумот беришича, Трамп маъмурияти аллақачон 350 минг венесуэлалик, 500 минг ҳаитилик, 160 минг украиналик ҳамда афғонистонлик ва камерунлик мигрантларнинг вақтинчалик ҳимоя мақомини бекор қилган.

Доналд Трамп президентликка киришган илк кунидаёқ АҚШга мигрантларнинг кириб келишини тўхтатишга ваъда берганди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид