Жамият | 12:31 / 21.08.2025
10539
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида 6 ёшли болани машина уриб кетди

Велосипеддаги бола йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган ва ортдан келган машина ғилдираклари остида қолган. У шифохонада вафот этди.

Фото: Видеодан кадр

Фарғона вилояти Бувайда туманида 6 ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲБ.

Қайд этилишича, 16 август куни соат 16:30 атрофида туманнинг «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудида 33 ёшли фуқаро «Газ-3110» автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган 2019 йилда туғилган Х.М.ни уриб юборган.

Кузатув камерасида ёзиб олинган видеода велосипедда ҳаракатланган бола йўл ўртасига чиқиб кетгани ва ортдан келган машина уни уриб, судраб кетгани кўринади. Шундан сўнг ҳодиса яқинида бўлган одамлар уни машинага солиб, шифохонага олиб кетишган.

Бироқ оғир тан жароҳатлари олган бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид