Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина ғарбига ракета ва дронлар билан зарба берди
Лвовда бир киши ҳалок бўлди, Закарпатие вилоятида 12 киши яраланди.
Россия армияси қанотли ракеталар билан Закарпатие вилояти Мукачево шаҳридаги корхоналардан бирига ҳужум қилди, омборхоналар вайрон бўлди, деди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Мирослав Билецкий.
21 август эрталабки ҳолатга кўра, 12 киши яраланган, улар турли даражада тан жароҳати олган.
Мукачево раҳбари Андрей Балоганинг айтишича, «шаҳар ва туманнинг минглаб аҳолисини иш билан таъминлаган» фуқаролик корхонасига ҳужум қилинган. «Политика Страны» нашрининг ёзишича, Flex электроника заводи зарбага учраган.
Россия дронлари ва қанотли ракеталари тунда Лвовга ҳам ҳужум қилди, деди шаҳар мэри Андрей Садовий. Давлат фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, портлашлар шаҳарнинг бир нечта туманларида қайд этилган - хусусий уйлар, нотурар бинолар ва транспорт воситаларига зарар етган.
Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган. Лвов вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкийнинг маълум қилишича, портлаш тўлқини ўнлаб уйларга зарар етказган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026