Ўзбекистон | 12:27 / 22.08.2025
11442
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+37 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

2324 август кунлари ҳаво ҳарорати +35…+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика бўйича нисбатан нам ва бироз иссиқ бўлган кучсиз ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 23 даражага пасаяди.

Шамол 712 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 1318 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 38 метр/сония тезликда эсади, 1215 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Ҳарорат жума кундузи +35…+37 даража, якшанба куни +32…+35 даража бўлади, кечалари +20…+22 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид