Технология | 14:05 / 23.08.2025
3708
2 дақиқада ўқилади

WIRobotics «инсонга сезгир» уй роботини тақдим этди

Робот турли соҳаларда ишлатилиши мумкин: ишлаб чиқаришдан тортиб маиший ва тиббий ёрдамгача.

Фото: WIRobotics

Жанубий Кореянинг WIRobotics компанияси одамлар билан ёнма-ён ишлаш ва маиший шароитларга мослашиш учун мўлжалланган янги ALLEX одамсимон роботини намойиш этди.

Тақдимот KOREATECH кампусидаги Робототехника инновациялари марказида бўлиб ўтди.

ALLEX яратувчилари уни шунчаки буйруқларни бажармайдиган, балки инсон билан «табиий ва хавфсиз» мулоқот қиладиган роботлар сари қадам деб атади.

Робот турли соҳаларда ишлатилиши мумкин: ишлаб чиқаришдан тортиб маиший ва тиббий ёрдамгача. Унинг ўзига хос хусусияти куч ва тегинишларни сенсорларсиз ҳис қилиш қобилияти бўлиб, жисмоний алоқага деярли инсон каби жавоб беради.

Асосий хусусиятлар:

- 15 та эркинлик даражасига эга бўлган қўл, нозик ҳаракатларни бажара олади ва 30 кг гача юк кўтаради;

- оғир ишни ортиқча юкламасиз бажариш имконини берувчи оғирликни компенсация қилиш тизими;

- ALLEX атиги 5 кг вазнга эга, аммо бир қўлда 3 кг дан ортиқ юк кўтара олади.

Эҳтимолий қўлланиш соҳалари кенг: қарияларга ёрдам бериш, фабрикаларда ишлаш, маиший ёрдам (масалан, кийимларни тахлаш ёки ичимликларни қуйиш каби).

WIRobotics ушбу роботни модулли платформа сифатида яратди - фақат қўллар, панжа ёки бутун танадан фойдаланиш мумкин. Компания 2030 йилга бориб бундай роботларни барчага ҳамёнбоп қилишни режалаштирмоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид