Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шота Руставели кўчасининг бир қисми 31 августгача ёпилди
Пойтахтдаги Шота Руставели кўчасининг Чўпонота кўчаси билан кесишмасидан то Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми 31 августгача ёпилди. Қатор автобус йўналишлари ҳаракатларига вақтинча ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида унинг бир қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.
Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидан («Биродарлик қабрлари» ёдгорлиги) то Шота Руставели кўчасининг Миробод кўчаси билан кесишмасигача («Гранд Мир» меҳмонхонаси айланаси) бўлган қисм ёпилади.
Чеклов 24 августдан 31 августгача амал қилади.
Тошкент шаҳри Транспорт бош бошқармасининг маълум қилишича, юқоридаги сабаб билан ушбу манзил орқали ҳаракатланаётган автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинча қуйидагича қўшимча ўзгартиришлар киритилди:
- 12, 45-сонли йўналишлар ҳаракати Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Қушбеги, Муқимий, Бобур кўчалари орқали бир томонлама айланма кўринишда;
- 18-сонли йўналиш ҳаракати Муқимий, Арнасой, Чўпон ота кўчалари орқали;
- 33-сонли йўналиш ҳаракати Чўпон ота С.Сирожиддинов, Шохжахон, Бобур кўчалари орқали;
- 126-сонли йўналиш ҳаракати Ш. Руставели, Чўпон ота, Боғи Бўстон, Ат-Термизий, Ўрикзор, Бобур кўчалари орқали;
- 69, 114-сонли йўналишлар ҳаракати Кичик ҳалқа йўли орқали Боғи Бўстон ва Чўпон ота кўчлари орқали ҳаракатланмаган ҳолда;
- 38, 40, 57, 58-сонли йўналишлар ҳаракати Кичик ҳалқа Жанубий вокзал бекатидан Кичик ҳалқа йўлига ҳаракатланган ҳолда;
- 67-сонли йўналишнинг икки томонлама ҳаракати Шахрисабз, Ойбек, Нукус, Бобур кўчалари орқали;
- 81, 98-сонли йўналишлар Юсуф Хос Ҳожиб, Бобур кўчалари орқали;
- 2, 80, 94, 127-сонли йўналишлар Муқимий кўчасининг Бобур кўчасидан Ш. Руставели кўчасигача бўлган оралиғидаги қисми орқали ўзгартирилди.
- 135-сонли йўналиш ҳаракати Муқимий кўчасидаги «Муқимий кўчаси» бекатида қисқартирилди.

«Реконструкция ишлари давомида кўчалардаги тирбандлик ортиши эҳтимоли мавжуд. Шунга кўра, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкин», – дейилади хабарда.