Жаҳон | 13:08 / 25.08.2025
1774
2 дақиқада ўқилади

Бавария бош вазири: Германиядаги украиналиклар кўпроқ ишлаши керак

Бавария бош вазири Маркус Зёдер Германияда ўқимишли украиналиклар ишламаётгани билан боғлиқ вазиятни танқид қилди. Сиёсатчи Бундесверни Украинага юбориш эҳтимоли ҳақидаги муҳокамани кераксиз деб ҳисоблайди.

Маркус Зёдер Фото: ARD

Германиядаги украиналиклар кўпроқ ишлаши керак, деди Бавария бош вазири ва Германиядаги ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) раиси Маркус Зёдер 24 август, якшанба куни ARD телеканалидаги «Ёзги интервю»да.

У Германияда, жумладан, украиналик қочқинлар учун ҳам «ишлаш учун имтиёзларни» оширишга чақирди. "Мавжуд тизим Германияда бошқа мамлакатларга қараганда, украиналиклар яхши маълумотга эга бўлса-да, ишлаётганлари анча кам эканлигини билдиради. Бу улар ва дунёнинг бошқа қисмларидан келган одамлар ўртасидаги катта фарқ. Германияда қилаётган ишимиз ҳақиқатдан ҳам бемаънилик. Бизда яхши ўқимишли одамлар бор, лекин биз уларни ишламаслиги учун рағбатлар яратамиз. Буни фақат Германия қиляпти. Европада буни ҳеч ким тушунмайди", деди Зёдер.

Кейинчалик унинг аниқлик киритишича, кўплаб украиналиклар аллақачон Германияда ишлаяпти. «Аммо улар кўпроқ нарсани қилиши мумкин эди», дея қўшимча қилди Бавария бош вазири.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид