Ўзбекистон | 11:55 / 25.08.2025
7292
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Дам олиш кунларидаги қулай ҳарорат фонидан сўнг, душанбадан ҳаво яна исий бошлайди. Ҳарорат +36…+39 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Ўтган дам олиш кунлари кузатилган қулай ҳарорат фонидан сўнг, душанбадан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Иш ҳафтаси давомида ҳаво +36…+39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача исийди. Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво қайд этилади.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +36…+39 даража, кечаси +21…+24 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид