Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади
Экотуризм маркази Қумқўрғон туманида жойлашган Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида барпо этилади. Лойиҳа доирасида янги яшил майдонлар, экологик талабларга мос йўл ва инфратузилмалар барпо этиш ҳамда оқова сувларни тозалаш тизими жорий қилинади.
Сурхондарё вилоятида қиймати 140 млрд сўмга тенг экотуризм маркази қурилади. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.
Расмий хабарга кўра, ушбу лойиҳа вилоятда тоғли рекрецион ҳудудлар, сув омборлари, кўллар ва дарё соҳиллари имкониятларидан самарали фойдаланиб, табиатга зиён етказмаган ҳолда экотуризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Қумқўрғон туманида жойлашган Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида умумий майдони 15,7 гектар бўлган, қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида табиий муҳитни асраб-авайлаш, янги яшил майдонлар ташкил этиш, экологик талабларга мос йўл ва инфратузилмалар барпо этиш ҳамда оқова сувларни тозалаш тизимини жорий қилиш назарда тутилган”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилган лойиҳа тақдимоти билан танишган. Ҳудуд кўздан кечирилиб, қурилиш ишларини тизимли ва босқичма-босқич амалга ошириш, белгиланган талаблар асосида қисқа муддатларда бошлаш вазифалари топширилган.

Бундан ташқари, собиқ "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли, ҳозирда тижорат банклари балансидан жой олган фойдаланилмаётган биноларда темир-бетон кластери ташкил этилади. Бўш биноларни аниқ лойиҳа ва инвестиция талаблари билан аукционга чиқариш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.
Аввалроқ Покистон Зомин тоғ ҳудудида экотуризм объектларини ташкил этиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026