Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TBC Bank OLX Uzbekistan’ни сотиб олди
Фото: Kun.uz
TBC Bank OLX Uzbekistan акцияларининг назорат пакетини сотиб олди. Энди компания банкка интеграция қилинади, платформада рақамли банк маҳсулотлари пайдо бўлади. Бироқ OLX номи ўзгармаслигига келишилган.
Сотувчи Prosus таркибига кирувчи ОLX Group эди. Таъкидлашича, битим TBC Uzbekistan’га Ўзбекистондаги энг кўп ташриф буюриладиган олтинчи сайт бўлган OLX uz орқали янги мижозлар сегментларига кириш имконини беради. OLX Uzbekistan ойига 5,4 млн фаол фойдаланувчи ва 2,2 млн долзарб эълонларга эга.
“Битим Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган технологик сектори учун муҳим воқеа бўлди ва сўнгги 30 йил ичида энг йирик қўшилиш ва сотиб олишлар қаторига кирди”, — дейилади компания хабарида.
OLX uz’ни сотиб олиш учун TBC Bank Group Titan Investments билан қўшма корхона ташкил этди — бу институционал инвесторлар, оилавий сармояларни бошқариш компаниялари ва Яқин Шарқ суверен фондлари билан ишлайдиган халқаро инвестиция ҳолдинг компанияси ҳисобланади.
Қўшма корхона OLX Uzbekistan акцияларининг 100%ини сотиб олади, TBC Bank Group эса 50% + 1 акцияга, Titan Investments эса қолган улушга эгалик қилади. Шартнома керакли тартибга солиш рухсатномаларини олгандан кейин якунланиши керак.
TBC Uzbekistan рақамли банк маҳсулотларини OLX Uzbekistan’га интеграция қилишни режалаштирмоқда. OLX Uzbekistan ўз бренди остида фаолиятини давом эттиради.
TBC Uzbekistan бош директори Ника Курдиани OLX Uzbekistan онлайн эълонлар платформасини сотиб олиш кенгайиш ва диверсификация стратегиясида мантиқий қадам эканлигини таъкидлади.
Бу компанияга янги мижозларни жалб қилиш, қўшимча сегментларга кириш ва аудитория эътиборининг улушини ошириш имконини беришига умид қилиняпти.
Мавзуга оид
09:46 / 31.10.2025
«Изоҳ қолдиринг, ютасиз» — киберфирибгарликнинг янги схемаси
20:29 / 29.10.2025
Nvidia компанияси дунёда биринчи бўлиб $5 трлн капитализацияга эришди
19:37 / 23.08.2025
Korzinka'дан OLX'гача: сўнгги ойлардаги энг йирик бизнес битимлари
08:10 / 17.07.2025