Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TBC Bank Group’га OLX Uzbekistan’ни сотиб олишга рухсат берилди
Рақобат қўмитаси муайян шартлар асосида TBC Group’га OLX’ни сотиб олишга рухсат берди. Хусусан, қўмита талабларига кўра, TBC Bank Group назоратидаги рақамли платформалар орқали OLX фойдаланувчилари учун хизмат шартларига бир томонлама ва асосланмаган тарзда таъсир ўтказиш мумкин эмас. Шунингдек, йиғилган ёки қайта ишланган маълумотлардан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
Рақобат қўмитаси БААда рўйхатдан ўтган Tapuz Limited компаниясининг OLX Classifieds устав капиталидаги 100 фоиз улушни сотиб олиши бўйича иқтисодий концентрация битимини кўриб чиқиб, розилик берди.
Қўмита томонидан ўтказилган таҳлиллар давомида Tapuz Limited’нинг асосий акциядори бўлган TBC Bank Group PLC Ўзбекистонда TBC Bank Uzbekistan рақамли тижорат банки ҳамда Payme тўлов хизматига билвосита эгалик қилиши инобатга олинган. Шунингдек, Payme ва OLX Classifieds рақамли платформалар соҳасида устун мавқега эга корхоналар рўйхатига киритилган. Шу билан бирга, қўмита Tapuz Limited Ўзбекистондаги бошқа онлайн реклама платформалари устав фондларида улушга эга эмаслигини аниқлаган.
“Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим бўйича рақобат муҳитини сақлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор мажбурий талаблар белгиланган ҳолда иқтисодий концентрация битимига олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
TBC Bank Group’га қуйидаги талаблар қўйилган:
-
“TBC Bank Group PLC” компанияси назоратидаги рақамли платформалар орқали “OLX” рақамли платформасининг ҳозирги ва келгусидаги фойдаланувчилари учун хизматдан фойдаланиш шартларига бир томонлама ва асосланмаган тарзда таъсир кўрсатишга йўл қўймаслик;
-
“OLX” рақамли платформаси орқали тўпланадиган ёки қайта ишланадиган маълумотлардан фойдаланишда, шунингдек “TBC bank” АТБ ва “Payme” АЖ билан рақобатда бўлган тижорат ташкилотларининг мижозларига оид шахсий ёки тижорат маълумотларидан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланмаслик ёки уларни ошкор қилмаслик, устун мавқени суиистеъмол қилмаслик ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини камситмаслик чораларини таъминлаш;
-
OLX хизматлари учун тўловларда фойдаланувчиларни фақат Payme ёки TBC Bank иловаларидан фойдаланишга мажбурламаслик ҳамда бошқа тўлов хизматлари учун тенг шароит яратиш;
-
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларга тўлиқ риоя қилиш.
Мавзуга оид
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
17:00 / 16.02.2026
TBC Bank 1 млндан ортиқ TBC Salom карталарини чиқарди
17:00 / 05.12.2025
TBC Bank ва Oasis Credit кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик ҳамкорликни эълон қилади
11:45 / 25.08.2025