Жамият | 17:00
1034
3 дақиқада ўқилади
Реклама

TBC Bank 1 млндан ортиқ TBC Salom карталарини чиқарди

Мамлакатнинг йирик рақамли банкларидан бири бўлган TBC Bank маҳсулот ишга туширилганидан буён бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида флагман дебет карта ва кундалик банк операциялари учун асосий маҳсулот ҳисобланган TBC Salom картасининг 1 млндан ортиқ чиқарилганини маълум қилди.

Фото: TBC

TBC Salom 2024 йил ноябр ойида ишга туширилган бўлиб, қисқа вақт ичида банкнинг энг талабгир маҳсулотларидан бирига айланди. Карта бозор улушини фаол равишда оширишда давом этмоқда ҳамда чакана банк хизматлари сегментида TBC Bank’нинг кундалик молиявий операциялар учун асосий банк сифатидаги позициясини мустаҳкамлаб бормоқда.

TBC Salom’нинг ўсиши, жумладан, органик талаб ва фойдаланувчилар тавсиялари ҳисобидан ҳам таъминланмоқда. 1 млндан ортиқ чиқарилган карта — мижозларнинг онгли танлови натижасидир: улар картани шахсий фойдаланиш учун ўз ташаббуси билан расмийлаштиради. Кўпчилик учун у Марказий Осиёдаги етакчи экотизимлардан бири бўлган ва 22 млндан ортиқ фойдаланувчини бирлаштирган TBC Uzbekistan экотизимига илк қадам бўлди.

Мижозлар маҳсулотни қолдиқ маблағга йиллик 12%, картани тўлдириш ва нақд пул ечиш бўйича комиссиялар компенсацияси, шунингдек ҳамкорларда 5% кешбэк имконияти учун қадрлайди. Фойдаланувчилар ҳар ой ўртача 12 млрд сўм миқдорида бонус олади. Картани чиқариш ва етказиб бериш мутлақо бепул.

2025 йил ноябрь ойида TBC Bank карта имкониятларини янада кенгайтириб, Visa тўлов тизимидаги картани чиқара бошлади ҳамда барча харидлар учун 1% кешбэк ва халқаро маркетплейсларда, жумладан Taobao ва AliExpress’да тўлов қилганда 5% кешбэкни қўшди.

Ника Курдиани, CEO TBC Uzbekistan:

«TBC Salom картасининг пайдо бўлиши Ўзбекистонда кундалик банк хизматлари учун янги стандартларни белгилади. Биз мижозлар молиявий ҳаётни тезроқ, қулайроқ ва шаффофроқ қиладиган рақамли ечимларни танлаётганини кўряпмиз. Бу бозор янги хизмат даражасига тайёр эканини тасдиқлайди. Биз миллионлаб инсонларнинг кундалик молиявий ҳаётига табиий равишда мос келадиган маҳсулотларни ривожлантиришда ва жисмоний шахслар ҳамда кичик бизнес учун ягона молиявий экотизим яратишда давом этамиз».

Бугунги кунда TBC Salom картаси Ўзбекистондаги тез ривожланаётган банк маҳсулотларидан бири ҳисобланади ва янги мижоз сегментларини жалб қилиш ҳамда кросс-сотувларни ривожлантириш орқали рақамли экотизимини кенгайтиришда муҳим рол ўйнамоқда.

TBC Salom’ни ривожлантириш TBC’нинг маҳсулотлар қаторини изчил кенгайтириш ва жисмоний ҳамда юридик шахслар учун ягона рақамли молиявий хизматлар экотизимини шакллантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу ташаббуслар даромад манбаларини кенгайтирди, банкнинг асосий бозор сегментларидаги позициясини мустаҳкамлади ва мижозлар учун экотизим универсаллигини оширди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид