Ўзбекистон | 12:13 / 25.08.2025
1222
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Копенҳаген йўналишида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Centrum Air хусусий миллий авиакомпаниясининг Халқаро савдо бўйича директори Салаҳ Кадри, Скандинавия мамлакатлари бўйича бош савдо менежери Ибрахим Рамадан ва компания экспертлари билан онлайн учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Шимолий Европа давлатлари ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

2025 йил октябр ойидан бошлаб ушбу авиакомпания томонидан "Тошкент – Копенҳаген – Тошкент" йўналиши бўйлаб тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйилаётгани, Марказий Осиё ва Скандинавия давлатларини кенг тарғиб қилиш, жумладан қўшма туризм ва маданий тадбирларни ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Ҳамкорлик доирасида Шимолий Европа минтақасидаги йирик халқаро сайёҳлик ярмаркаларида тегишли тақдимотлар ўтказиш ҳамда скандинавиялик машҳур блогер ва журналистлардан иборат гуруҳнинг Ўзбекистонга пресс-турини амалга ошириш таклифи қўллаб-қувватланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид