Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевнинг тунги ўққа тутилиши: 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди
Киев тунда Россиянинг оммавий ўққа тутишига учради, камида 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди.
Фото: Telegram / ermaka2022
28 август, пайшанбага ўтар кечаси Россиянинг Киевни ўққа тутиши натижасида уч киши, жумладан, 14 ёшли бола ҳалок бўлди, яна камида 18 киши яраланди, дея хабар бермоқда Украина пойтахти расмийлари.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар орасида 10 ва 18 ёшли икки ака-ука ҳам бор, 10 ёшли бола касалхонага ётқизилган. Бундан ташқари, 17 ёшли ўсмир жароҳат олган.
Киевнинг бир қанча туманлари йирик ҳаво ҳужумига учраган. Дарницкий туманида беш қаватли турар жой биноси ва 16 қаватли бино «сезиларли» шикастланган. «Дарницкий туманида биринчи қаватдан бешинчи қаватгача бўлган беш қаватли бинога зарар етди», — деди Киев мэри Виталий Кличко.
Мавзуга оид
21:23 / 31.01.2026
Кличко Киев аҳолисига хавотирли мурожаат билан чиқди
09:03 / 29.01.2026
Зеленский блэкаут фонида Киев шаҳар маъмуриятини танқид қилди
09:25 / 21.01.2026
Зеленский: Киевда бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
19:16 / 20.01.2026