Жаҳон | 11:02 / 28.08.2025
5075
2 дақиқада ўқилади

Украинанинг бош музокарачилари АҚШга жўнаб кетмоқда

Украина президенти Володимир Зеленский Трампнинг жамоаси билан Ню-Йоркдаги учрашувга хавфсизлик кафолатлари аспектлари билан шуғулланувчиларнинг барчаси жалб қилинади, деди.

Рустем Умеров Фото: Leonhard Foeger/REUTERS

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ва Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров 29 август куни Ню-Йоркда АҚШ президенти Доналд Трамп жамоаси билан учрашади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский 27 август, чоршанба куни кечки видеомурожаатида маълум қилди.

Унинг эслатишича, аввалроқ Ермак ва Умеров урушни тугатиш бўйича музокаралар ва музокараларда воситачилик қилишнинг эҳтимолий платформаларини муҳокама қилиб, Қатарда, кейин Саудия Арабистонида, 28 август куни эса Швейцарияда учрашувлар ўтказган. «Жума куни — Америка Қўшма Штатлари, Ню-Йорк, президент Трамп жамоаси билан учрашувлар», деди президент.

«Хавфсизлик кафолатлари мазмуни устида ишлаётганларнинг барчаси — кафолатларнинг ҳарбий, сиёсий, иқтисодий таркибий қисмлари жалб қилинади. Вазифа — имкон қадар тезлаштириш, бу ҳам таъсир дастагига айланиши: россияликлар дунё қанчалик жиддий эканлигини ва уруш давом этса, Россия учун оқибатлари қанчалик оғир бўлишини кўриши керак», — деди Зеленский учрашув мақсадларини тасвирлаб.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид