Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг қурол экспортидан даромади рекорд даражага етди
2024 йилда Германиядан Европа Иттифоқи ва НАТО давлатларидан ташқарига қурол экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпайиб, 11,26 миллиард еврога етди. Украинага 8,15 миллиард евролик қурол жўнатилди.
Германия ҳукумати 2024 йилда 12,83 миллиард евролик қурол экспортини тасдиқлади, бу мамлакат учун рекорддир. Дастлаб Politico журналида чоп этилган бу маълумотлар AFP агентлиги томонидан эълон қилинди. Таъкидланишича, Германиядан энг катта ҳажмдаги қурол экспорти – 8,15 миллиард евро Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага юборилган.
Таққослаш учун: 2023 йилда Германия 12,3 миллиард евролик қурол экспорт қилган. Германия мудофаа экспортининг энг катта қисмини ҳарбий ва ғилдиракли автомобиллар ташкил этди: улар 4,4 миллиард еврога сотилган. Кейинги ўринларда 2,9 миллиард евролик бомбалар, торпедалар ва қанотли ракеталар, шунингдек, ҳарбий кемалар (1,5 миллиард евро) туради.
Шу билан бирга, Германиянинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлган ёки НАТО аъзолари билан тенг мақомга эга бўлган мамлакатларга мудофаа экспортидан олган даромади 2024 йилда ўтган йилга нисбатан 6 миллиард евродан 1,58 миллиард еврога камайган. ЕИга қурол экспорти ҳажми ўн йил аввалгидан ҳам пастроқ бўлди: 2024 йилдаги 736 миллион еврога нисбатан 2014 йилдаги 817 миллион евро. Германиянинг Европа Иттифоқи ёки НАТО ҳамкорларига қурол савдоси 2024 йилда барча қурол экспортининг 12 фоизини ташкил этди. 2023 йилда бу кўрсаткич тахминан 50 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
12:04 / 18.06.2026