Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК АҚШдан саноат товарларига божларни бекор қилишга тайёрланмоқда
Европа Иттифоқи АҚШдан саноат товарлари, жумладан, автомобиллар учун божларни бекор қилади. Бунинг эвазига Доналд Трамп Европа автомобиллари учун божларни 15 фоизгача пасайтиради.
Фото: Sina Schuldt/dpa/picture alliance
Европа Иттифоқи АҚШдан саноат товарлари учун барча божларни бекор қилишни режалаштирмоқда. 28 август, пайшанба куни Еврокомиссия қонун лойиҳасини эълон қилди, унга кўра ушбу товарларга, жумладан, Америка автомобилларига ҳам божлар нол фоизга туширилади. ЕК шунингдек, АҚШдан денгиз маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турлари учун имтиёзлар бериш ниятида.
Бу ҳаракатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Европа Иттифоқидан автомобилларга Америка божларини камайтиришни таклиф қилган талабларига жавоб бўлди.
«Икки томон ҳам ўз мажбуриятларини бажариши ва келишувнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаши бизнинг умумий манфаатларимиздир», — деди Европа Иттифоқининг савдо бўйича комиссари Марош Шефчович.
27 июль куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Доналд Трамп 1 августдан бошлаб Вашингтон Европа товарларининг қарийб 75 фоизига 15 фоизлик божлар жорий этиши ҳақида келишиб олди. Бунинг эвазига Европа Иттифоқи АҚШдан 750 миллиард долларлик (638 миллиард евро) энергия ташувчилар сотиб олишга ва АҚШ иқтисодиётига 600 миллиард доллар (510 миллиард евро) сармоя киритишга ваъда берди.