Жамият | 13:20 / 30.08.2025
2364
1 дақиқада ўқилади

Полшадаги депортация марказларида бўлган уч ўзбекистонлик қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Полшадаги депортация марказларида бўлиб ватандошлар оиласи бағрига қайтарилди.

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Полша Чегара хизмати мутасаддилари билан олиб борган музокаралар натижасида, ушбу давлатда ноқонуний тарзда бўлиб тургани сабабли 2 ойдан зиёд вақт давомида депортация марказида сақланиб келаётган Т.Ж., А.Б. ва  К.С.ни ватанга қайтариш юзасидан келишувга эришилди.

Ҳамюртлар жорий йил 30 август куни "Тошкент-Варшава" йўналиши бўйича LO189 авиарейси орқали Ўзбекистонга боради.

Мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистон 30 июлдан 30 августга қадар эълон қилинган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга оширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид