Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия президенти намойишчилар талабини бажаришга рози бўлди
Қайд этилишича, 2025 йил 1 сентябрдан депутатлар ойликларига устама қўшиш ва уларнинг хорижга сафар қилишларига нисбатан мораторий жорий қилинади.
Фото: Reuters
Индонезия президенти Прабово Субианто мамлакатдаги оммавий норозилик намойишлари ортидан парламент аъзоларининг ойлик маошларига устама қўшилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилди, деб хабар берди Al Jazeera.
«Халқ сўровига жавобан, партиялар раисларидан улар нотўғри баёнот берган парламент аъзоларига нисбатан кескин чоралар кўришгани ҳақида маълумот олдим», — деди Субианто.
Унинг қайд этишича, 2025 йил 1 сентябрдан депутатлар ойликларига устама қўшиш ва уларнинг хорижий сафарларига нисбатан мораторий жорий қилинади.
Индонезия президенти намойишлар тинч ўтиши кераклиги, агарда одамлар жамоат объектларига зарар етказадиган бўлса, давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун аралашишини қўшимча қилди.
28 август куни Жакартада минглаб ишчилар оммавий норозилик намойишларига чиқишди. Намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Намойиш иштирокчилари меҳнат шароитлари яхшиланиши ва ойлик маошлари оширилишини ҳамда парламент тарқатиб юборилишини талаб қилишди.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026