Жаҳон | 07:36 / 01.09.2025
5834
2 дақиқада ўқилади

Axios: Трамп Украина бўйича музокаралардан чиқиш ҳақида ўйлаяпти

АҚШ президенти Россия ва Украинадан «кўпроқ мослашувчанлик»ни хоҳлайди, акс ҳолда у дипломатик саъй-ҳаракатларни тўхтатади, дейди Axios манбалари. Трампга яқин доиралар ўзгариш йўқлигида Европани айбламоқда.

Фото: Jacquelyn Martin/AP

АҚШ президенти Доналд Трамп Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлардан «бир ёки иккала томон кўпроқ мослашувчанлик кўрсата бошламагунча» воз кечиш ҳақида жиддий ўйлаяпти. Бу ҳақда Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига таяниб, Axios портали хабар берди. «Ўтириб томоша қиламиз, яна бир оз уришишсин, нима бўлишини кўрамиз», деди у.

Нашрда таъкидланганидек, баъзи америкалик расмийлар Европа етакчиларини келишув йўлидаги «асосий тўсиқ» деб ҳисоблай бошлади. Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимларига кўра, баъзи Европа етакчилари Трампнинг тинчликка эришиш саъй-ҳаракатларини очиқчасига қўллаб-қувватлаб, яширинча Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг Аляскадаги саммитидан сўнг эришилган «ўзгаришларни бекор қилишга» ҳаракат қилмоқда.

Оқ уй расмийлари Украинани «Россиядан нореал ҳудудий имтиёзлар олишга» ундаётган Европа етакчиларига нисбатан «сабрини йўқотмоқда», деб ёзади Axios. АҚШ расмийларига кўра, европаликлар Украина президенти Володимир Зеленскийга «яхшироқ келишув»га эришиш учун босим ўтказмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид