Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида қатор ташаббусларни илгари сурди
Ўзбекистон ШҲТнинг самарадорлигини Глобал Жануб давлатлари ҳисобига ошириш лозим деб ҳисоблайди. Ядро хавфсизлиги бўйича декларация қабул қилиш, савдони соддалаштириш бўйича битим тузиш, Афғонистон билан мулоқотни фаоллаштириш – расмий Тошкент илгари сураётган таклифлар қаторидан жой олди. ШҲТнинг хавфсизлик билан шуғулланувчи янги маркази Тошкентда жойлашади.
Фото: Президент матбуот хизмати
1 сентябр куни Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тианжин саммитида сўз олган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
Жумладан:
- ШҲТ институтлари самарадорлигини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш;
- ядро хавфсизлиги бўйича декларация қабул қилиш;
- ички ишлар вазирлари кенгаши фаолиятини қайта тиклаш;
- 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини тайёрлаш;
- «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш;
- савдони соддалаштириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимни имзолаш;
- стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ ташкил этиш;
- энергетика консорциумини тузиш;

- венчур компаниялар ва жамғармалар тармоғини яратиш;
- махсус электрон инвестиция порталини ташкил этиш;
- Шимол–Жануб ва Шарқ–Ғарб йўналишларида транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, «ШҲТ ягона транспорт макони»ни шакллантириш ва уни «Бир макон, бир йўл» ташаббуси билан уйғунлаштириш;
- иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва экологик хавф-хатарларни башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган ШҲТ минтақавий платформасини ишга тушириш;
- халқ ижодиёти халқаро фестивалини ўтказиш, «ШҲТ университети» онлайн кампусини ташкил этиш, талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ҳамда олимпиадалар ўтказиш;
- «Сайёҳлик йўлаги» ва "Тиббиёт туризми альянси" лойиҳаларини амалга ошириш.
Саммитда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси асосида Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритадиган орган – ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Унинг ҳузурида ШҲТ Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам тузилади. Ушбу қарор хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Мавзуга оид
19:34 / 19.11.2025
Марказий Осиё тақдирида янги давр бошландими? Озарбойжоннинг қўшилиши нимадан дарак?
12:46 / 14.11.2025
ШҲТ доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича битим Ўзбекистонда тасдиқланди
21:05 / 28.10.2025
“Иқтисодий жиҳатдан жуда муҳим келишув” — таҳлилчилар ЕИ билан янги битим ҳақида
12:34 / 25.10.2025