Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий вазнини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди
Ўзбекистондаги сиёсий тадқиқот доиралари президент мурожаатномасини муҳокама қилиб, ички ислоҳотлар орқали ташқи сиёсий салоҳиятини янада кучайтиришга қаратилган эксперт хулосалари ва амалий таклифларни ишлаб чиқди.
Фото: Прогрессив ислоҳотлар маркази
16 январ куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Прогрессив ислоҳотлар маркази, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг ички модернизацияси ва ташқи сиёсий салоҳияти: иқтисодий трансформация, инсон капиталини ривожлантириш ва халқаро мавқеини мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида белгиланган янги тараққиёт босқичининг устувор йўналишларини муҳокама қилишга бағишланди.
Унда иқтисодий трансформация, инсон ва ижтимоий капитални ривожлантириш, очиқ ва рақобатбардош бозор муҳитини шакллантириш масалалари – Ўзбекистоннинг ички тараққиёти билан бир қаторда ташқи сиёсий субъектлиги ва халқаро мавқейини мустаҳкамлашнинг муҳим омиллари сифатида атрофлича кўриб чиқилди.
Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, дипломатик тузилмалар, таҳлилий марказлар ҳамда академик доиралар вакиллари иштирок этдилар. Давра суҳбатининг очилиш маросимида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев, Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Асланов, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар маркази директори Санжар Валиев ҳамда Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти директори Акрам Умаров сўзга чиқди.


Давра суҳбати учта тематик сессия доирасида ташкил этилди. Биринчи сессия самарали давлат бошқаруви ва хавфсиз ташқи сиёсий муҳитни шакллантириш масалаларига бағишланди. Иккинчи сессияда рақобатбардош иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш, иқтисодий ўсиш, инвестициялар ҳамда макроиқтисодий барқарорликнинг ташқи сиёсатдаги ўрни муҳокама қилинди. Учинчи сессия доирасида эса ижтимоий капитал, жамият фаровонлиги ва инсон салоҳиятининг “Янги Ўзбекистон” тараққиётидаги ҳал қилувчи аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Муҳокамалар давомида иштирокчилар Ўзбекистоннинг халқаро мулоқот ва ҳамкорлик майдонидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.


Қайд этилишича, ички ислоҳотларнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши – ташқи сиёсий имкониятларни кенгайтириш, ташқи хатарларни камайтириш ҳамда мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давра суҳбати якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ички ислоҳотлари орқали ташқи сиёсий салоҳиятини янада кучайтиришга қаратилган эксперт хулосалари ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, ташқи сиёсат ва стратегик ривожланиш масалалари бўйича академик ва экспертлар ўртасидаги мулоқотни янада чуқурлаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Мавзуга оид
20:21 / 15.01.2026
Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат концепцияси янгиланади
21:38 / 10.12.2025
Трамп доктринаси: Россия билан ярашамиз, Хитой билан тирашамиз!
19:34 / 19.11.2025
Марказий Осиё тақдирида янги давр бошландими? Озарбойжоннинг қўшилиши нимадан дарак?
21:05 / 28.10.2025