Жаҳон | 13:15 / 02.09.2025
3317
1 дақиқада ўқилади

Фицо яқин орада Путин, Зеленский ва Си билан учрашишни режалаштирмоқда

Словакия бош вазири Россия Федерацияси президенти билан Пекинда, Иккинчи жаҳон уруши тугаганига бағишланган маросимлар давомида учрашмоқчи, деб маълум қилди Роберт Фицонинг ўзи.

Фото: Facebook / robertficosk

Словакия бош вазири Роберт Фицо кейинги тўрт кун ичида Хитой раҳбари Си Жинпинг, шунингдек, Россия ва Украина президентлари – Владимир Путин ва Володимир Зеленский билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ниятида. Фицонинг ўзи бу режалар ҳақида 1 сентябр, душанба куни Facebookʼда эълон қилинган видеода гапириб берди.

Қайд этилишича, Фицо Путин билан 2 сентябр куни кечқурун Пекинда учрашмоқчи, у ерга Словакия бош вазири Хитойда «Иккинчи жаҳон уруши даврида милитаристик Япония устидан қозонилган ғалаба»нинг 80 йиллигини нишонлаш тадбирларида иштирок этиш учун борган.

Володимир Зеленский билан учрашув, Роберт Фицонинг баёнотига кўра, 5 сентябр куни Словакия шарқида бўлиб ўтади. Си Жинпинг 4 сентябр куни Словакия ҳукумати раҳбарини қабул қилади. Бир кун аввал Пекинда байрамона ҳарбий парад бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид