Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский ва Путин учрашувга «ҳозирча тайёр эмас» - Эрдўған
Туркия раҳбари Путин билан музокаралар ва Зеленский билан телефон суҳбати якунлари бўйича шундай хулосага келди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Володимир Зеленский билан уруш масалаларини муҳокама қилди.
Ушбу музокаралар якунида Туркия етакчиси улар икки томонлама учрашувга «ҳали тайёр эмаслигини» айтди, деб хабар берди Milliyet.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Хитойда Путин билан музокаралар ва Зеленский билан телефон орқали суҳбат чоғида Украинадаги урушни тўхтатиш йўлларини муҳокама қилган, бироқ томонлар етакчилар учрашувига «ҳали тайёр эмас».
Туркия раҳбари сўнгги ойларда Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина расмийлари ўртасидаги музокаралар тинчликка йўл очиқлигини кўрсатганини таъкидлади. Туркия тинчликка бўлган умидларни аниқ натижаларга айлантириш учун «музокаралар даражасини босқичма-босқич ошириш» тарафдори бўлиб, ҳар қандай ташаббус охир-оқибат етакчилар даражасида кўриб чиқилиши кераклигини қўшимча қилди, гарчи шароитлар ҳали яратилмаган бўлса ҳам.
Мавзуга оид
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026