Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ГУР: Қримда иккита Ми-8 вертолёти ва буксир йўқ қилинди
Операцияга «Призраки» махсус бўлинмаси вакиллари жалб қилинган, деб хабар берди Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси матбуот хизмати.
Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг (ГУР) учувчисиз учоқлари Россия Федерацияси томонидан қўшиб олинган Қримнинг Симферопол туманидаги Гвардейское аэродромида Россиянинг иккита Ми-8 вертолётини йўқ қилди, деб хабар берди 1 сентябр, душанба куни Telegramʼда ГУР матбуот хизмати.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, фойдаланишдан чиқарилган вертолётларнинг тахминий нархи 20 миллиондан 30 миллион долларгача. Бундан ташқари, Севастопол кўрфазида буксир катери — эҳтимол БУК-2190 йўқ қилинган.
Рейдли буксир сувости диверсион кучлар ва воситаларнинг бир қисмидир (разведкачи ғаввослар бўлинмаси). «Буксирнинг шикастланиши элита рус бўлинмасининг жанговар имкониятларини сезиларли даражада чеклайди», — дейилади Бош разведка бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026