Жамият | 11:56 / 04.09.2025
4069
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор туманида автомобил ёниб кетди

Чилонзор туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: ЙҲХБ

Жорий йилнинг 4 сентябр куни соат 01:20 да  Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 9-даҳада автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:24 да етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид