Бизнес | 12:33 / 04.09.2025
2784
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Ўзбекистон-Хитой инновацион маркази қурилади

Давлат раҳбарининг Хитойга амалга оширган давлат ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. 

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ташриф доирасида Иброҳим Абдураҳмонов Jiangsu World Agricultural Machinery компанияси раҳбари Чжу Линжун ва Aladdin Holdings Group компанияси раиси Янг Жен Цян билан ҳам музокаралар олиб борди.

Томонлар Қашқадарё вилоятида пахта териш комбайнлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва йиғиш заводи қуриш, шунингдек, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 30 минг гектарлик дала майдонларида Хитой тажрибасига асосланган юқори ҳосилдор пахта етиштириш лойиҳасини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, расмийлар Жиззах вилоятида умумий қиймати 400 миллион АҚШ долларига тенг бўлган Ўзбекистон–Хитой инновацион марказини қуришга келишиб олди. 

Ушбу мажмуа замонавий қишлоқ хўжалиги ва маданий-туристик саноатни ривожлантиришга хизмат қилади. Марказнинг биринчи босқичи 2026 йил бошида қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу мақсадда 30 гектар ер майдони ажратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид