Жаҳон | 11:29 / 04.09.2025
2611
1 дақиқада ўқилади

Украина Россиянинг Купянскда олға силжигани ҳақидаги маълумотни рад этди

Украина Қуролли кучларининг 10-армия корпуси Купянскда Россия байроғи ўрнатилгани акс этган видеони саҳналаштирилган деб атади. Украина дезинформацияга қарши кураш маркази «шаҳарга кириб келган душманнинг ҳужумкор самолёти йўқ қилинганини» маълум қилди.

Фото: Anadolu/Getty Images

3 сентябр, чоршанба куни Украина Қуролли кучларининг 10-армия корпуси Facebookʼда интернетда тарқатилган Россия байроғининг Купянскда осиб қўйилгани видеоси «саҳналаштирилган тарғибот материали» экани, бунинг учун Россия Қуролли кучлари «фуқаролик кийимида кийинишга» мажбур бўлганини ёзди.

«Бу уринишларнинг барчаси бесамар кетди. Украина ҳимоячилари бундай намойишларни душман ҳужумкор гуруҳлари билан бир лаҳзада йўқ қилади», — дейилади постда. Илова қилинган видеода Купянскка бостириб кирган бир гуруҳ рус аскарлари йўқ қилингани кўрсатилган.

3 сентябр куни Украина дезинформацияга қарши кураш маркази ҳам «шаҳарга кириб келган душманнинг алоҳида ҳужумкор самолётлари Украина Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан йўқ қилинганини» маълум қилди. Россия қўшинларининг Купянскка чуқур кириб бориши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади дезинформацияга қарши кураш маркази Telegram каналида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид