Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:05 / 04.09.2025
2072
1 дақиқада ўқилади
Яшнобод туманидаги тамаддихонада ёнғин содир бўлди
Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 3 сентябр куни соат 19:19 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Тузел 2-даҳасида жойлашган тамаддихонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув техникалари соат 19:27 да етиб бориб, ёнғин 19:32 да қуршаб олинди, соат 19:40 да ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш