Жаҳон | 08:42 / 05.09.2025
2552
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгресси Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар тўпламини эълон қилди

АҚШ Вакиллар палатасининг назорат қўмитаси веб-сайтига Эпштейн иши билан боғлиқ 33 минг саҳифали ҳужжатларни жойлаштирди. Демократларнинг айтишича, уларнинг 97 фоизи аллақачон жамоатчиликка очиқ.

Фото: REUTERS

АҚШ Вакиллар палатаси қўмитаси молиячи Жеффри Эпштейннинг шов-шувли иши билан боғлиқ минглаб саҳифали ҳужжатларни эълон қилди. Адлия вазирлиги томонидан топширилган 33 минг саҳифадан ортиқ файллар Назорат ва ҳукумат ислоҳоти қўмитасининг веб-сайтига юкланди.

Эпштейн терговига оид минглаб саҳифали ҳужжатлар аввал ҳам эълон қилинган. «Биз бу ҳужжатларни тўлиқ шаффофликни таъминлаш ва Америкадаги ҳамма учун очиқ қилиш учун юклаяпмиз», деди қўмита раиси Жеймс Комер. Унинг сўзларига кўра, қўмита юклаш жараёнини имкон қадар тезроқ якунламоқчи.

Вакиллар палатаси қўмитаси, шунингдек, Адлия вазирлигидан қўшимча ҳужжатлар олишни кутаётганини айтди. Ҳозирда улар қурбонларнинг шахсини ҳимоя қилиш ва «болалар жинсий зўравонлиги билан боғлиқ барча материалларни» олиб ташлаш учун кўриб чиқилмоқда, дея қўшимча қилди у.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид