Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланди
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.
Фарғонада илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланди. Шу ҳақдаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Экология вазирлиги маълумот берди.
Қайд қилинишича, ҳолат Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси экологик назорат инспекцияси ҳамда 1-минтақавий ППХ ходимлари томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижасида Олтиариқ туманининг «Зилҳа» маҳалласи ҳамда Бувайда туманининг «Бостон буво» маҳалласидаги қум барханларида ҳуқуқбузар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.
Аввалроқ, чумчуқдан кабоб тайёрлаган чойхона раҳбари жаримага тортилган эди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026