Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Audi тез ёрдам машинаси билан тўқнашди
Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг 6 сентябр куни соат 02:50 ларда Миробод тумани Афросиёб кўчаси 12А-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Audi русумли автомашина ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, Ford тез тиббий ёрдам махсус транспорт воситаси билан тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Ford транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026