Жамият | 13:46 / 08.09.2025
5627
1 дақиқада ўқилади

ИИВ янги фирибгарлик схемаси ҳақида огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги фуқароларга қўнғироқ қилиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакили ёки мансабдор шахс сифатида таништираётган фирибгарлардан огоҳлантирди.

Фото: ИИВ

Фирибгарлар фуқароларга телефон орқали уларнинг мол-мулки, банк карталаридаги пуллар, кўчмас мулки хавф остида эканини айтади.

Шундан сўнг, жиноятчи уларни қўлга киритмоқчи экани, бунинг олдини олиш учун эса фуқаро бор мол-мулкини уларнинг “хавфсиз” ҳисобига депозит шаклида қўйиши кераклигини, жиноятчини қўлга олиб, фуқаронинг пулларини ўзига қайтариб беришларини билдириб, психологик босим қилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган вакиллари ҳеч қачон бу тарзда фуқарога қўнғироқ қилиб, бундай талабларни қўймайди.

Шундай вазиятда фирибгардан унинг иш жойи, офис рақами ёки шунга ўхшаш назорат саволларини сўраш орқали қўнғироқ қилаётган шахснинг фирибгар эканини билиб олиш мумкин. Энг тўғри ва осон йўли эса алоқани узишдир.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид