Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остона, Бишкек ва Тошкент сув чиқариш бўйича мажбуриятларини белгилади
Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш эвазига Тўхтағул сув омборидан сув чиқарилишини таъминлаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари белгиланди.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон сув бериш ва электр энергияси етказиб беришни тартибга солувчи протоколларни имзолади. Учрашув Қирғизистоннинг Иссиқкўл соҳилида, Чўлпонотада бўлиб ўтди, деб хабар берди Қозоғистон Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, ҳужжатларда Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш эвазига Тўхтағул сув омборидан сув чиқарилишини таъминлаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари белгиланган.
Учрашув иштирокчилари, шунингдек, Россиядан Қирғизистонга Қозоғистон энергетика тизими орқали электр энергиясини транзит қилиш шартларини келишиб олди.
Тадбирлар сув омборидаги сув сатҳини сақлаб туриш ва келгуси вегетация даврида Қозоғистон жанубий ҳудудларини суғориш суви билан узлуксиз таъминлашга қаратилган.
Мавзуга оид
13:31
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026