Жаҳон | 14:17 / 08.09.2025
6990
1 дақиқада ўқилади

Қуддусда отишма: камида 5 киши вафот этди

Қуддус шимолида икки нафар қуролли шахс гавжум чорраҳадаги автобусга қарата ўт очган. Исроил полицияси ҳодисани «террорчилик ҳужуми» деб атаб, жиноятчилар воқеа жойида «зарарсизлантирилганини» билдирди.

Фото: Getty images

Душанба куни эрталаб Қуддус шимолидаги чекка ҳудудда юз берган отишмада камида беш киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши оғир яраланди. New York Timesʼнинг маҳаллий ОАВларга таяниб ёзишича, икки нафар қуролли шахс гавжум чорраҳада тўхтаган жамоат автобусидаги йўловчиларга қарата ўт очган.

Тез ёрдам ходими Фади Декайдекнинг сўзларига кўра, ярадорлар йўл ва бекат ёнидаги тротуарда ётган, баъзилари ҳушсиз ҳолатда бўлган. Тўрт киши ҳодиса жойида вафот этган. Яна ўнлаб жабрланувчилар шифохоналарга олиб кетилган, улардан еттитасининг аҳволи оғирлиги, ўқ жароҳатлари олгани айтилмоқда.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳужумдан сўнг хавфсизлик раҳбарлари билан маслаҳатлашув ўтказаётгани ҳақида унинг идораси баёнот берди.

Тайёрлаган:  Фаррух Абсаттаров

Мавзуга оид