Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг қайси туманида ЙТҲ кўпроқ кузатилиши маълум бўлди
Расмийлар пойтахтнинг қайси туманида кўпроқ ЙТҲ қайд этилганини маълум қилди.
Фото: ИИББ
Тошкент шаҳрида саккиз ойда 4,3 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Расмийлар пойтахтнинг қайси туманида кўпроқ ЙТҲ қайд этилганини маълум қилди.
Open Data Tashkent портали маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисалари сони бўйича Юнусобод тумани етакчи бўлиб, бу ерда 561 та ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Чилонзор тумани – 555 та ЙТҲ, учинчи ўринда Яшнобод тумани – 554 та.
Рейтингнинг қолган қисми қуйидагича кўринишга эга: Мирзо Улуғбек – 475, Шайхонтоҳур – 363, Олмазор – 337, Учтепа – 316, Сирғали – 288, Миробод – 269, Бектемир – 217, Яккасарой – 210 ва Янгиҳаёт – 205.

Мавзуга оид
06:22
Бош прокуратура: ЙПХ ходимини уриб кетган ўсмир машина олиб қочган
11:22 / 27.02.2026
Ўзбекистонда 3 болали уй хўжаликлари улуши ортиб бормоқда
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
13:21 / 25.02.2026