Таълим | 13:00 / 09.09.2025
4842
1 дақиқада ўқилади

Мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади 

Ўзбекистондаги давлат мактабларида мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

«Келажак» марказларининг умумий ўрта таълим ташкилотларидаги вертикал тизимини жорий этиш ҳамда ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Мактаб маслаҳатчисининг лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади, менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб маслаҳатчиларига ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади.

Мактабларда ўқувчиларнинг портфолио базаси шакллантириладиган erp.portfolio платформаси яратилади. У мактаб маслаҳатчилари томонидан юритилади ҳамда 2028–2029-ўқув йилидан мактаб шаҳодатномаларида қайд этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид