Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Ургутда 960 г опий, Пастдарғомда 25,5 кг марихуана сақлаётган шахслар ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш йўналишида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирда, Ургут туманида истиқомат қилувчи, 33 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ҳовлидаги дарахт тагига Тожикистондан келтирилган 960 г опий кўмиб қўйилгани маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 54 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада оғилхонада 25 кг 520 гр марихуана сақланаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозир мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
23:04 / 13.06.2026