Ўзбекистон | 13:35 / 09.09.2025
3633
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Иқтисодиёт ривожланиши фақат таълим ва муаллимга боғлиқ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.  

Фото: Президент матбуот хизмати

“Иқтисодиёт ривожланиши, юртимиз ва фарзандларимиз келажаги фақат ва фақат таълим ва муаллимга боғлиқ. Сизлар билан иш бошлаган биринчи кундан айтаман: таълим, таълим, таълим, муаллим, муаллим, муаллим”, – деди давлат раҳбари. 

Ўқитувчига муносиб шароит яратиш, боғча, мактаб қуриш, жиҳозлаш, четдан мутахассис олиб келиш, замонавий дарслик ва ўқув дастурларини жорий қилиш бўйича жуда кўп шароитлар яратилгани ва бу яна давом эттирилиши таъкидланди.

“Лекин ҳар бир туман, вилоят ҳокими, биз фарзандларимизни ишониб топширган боғча, мактаб, техникум, олийгоҳ раҳбарлари бир ҳақиқатни аниқ билиши зарур.

Одамларимиз яхши яшаши учун иқтисодиётимиз кучли бўлиши керак! Бунинг учун янги товар, янги хизмат, янги технология керак! Сифатли таълим тизими орқалигина буларга эриша оламиз! Бошқа йўлимиз йўқ!

Шу ҳақиқатни англаб, ҳар куни ўзини қийнаб ишлаган раҳбарнинг туманида, боғчаси, мактаби, техникуми, олийгоҳида албатта ўзгариш ва натижа бўлади!” – деди президент.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид