Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳукумати биноси дрон қулаши оқибатида зарар кўрди
Уриб туширилган Россия учувчисиз учоғининг қулаши натижасида Украина ҳукумати биносининг юқори қаватларида ёнғин чиқди. Киевда уч киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди.
Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати
Киевдаги Украина ҳукумати биноси Россиянинг Украинага агрессияси бошланганидан бери биринчи марта душман ҳужумига учради. Бу ҳақда Telegramʼда Украина бош вазири Юлия Свириденко хабар берди.
У ўз постида уриб туширилган Россия дронининг қулаши ортидан Украина ҳукумати биносининг юқори қаватларида содир бўлган ёнғин оқибатларини акс эттирувчи фотосуратларни чоп этди. Кейинроқ Рада депутати Ярослав Железнякнинг аниқлик киритишича, ҳукумат биносининг юқори қаватида бош вазирнинг идораси ва Украина ҳукуматининг мажлислар зали жойлашган.
Киевдаги ҳукумат биносидаги ёнғин вертолёт ёрдамида ўчирилди.
Киев мэри Виталий Кличко Telegramʼда Россия авиациясининг шаҳарга ҳужумининг бошқа оқибатлари ҳақида маълум қилди. Ушбу маълумотларга кўра, ҳаво ҳужуми натижасида уч киши ҳалок бўлган: Святошинский туманида ёш аёл ва бир ёшгача бўлган бола, Дарницкий туманидаги бошпанада кекса аёл ҳалок бўлган.

Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026