Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон билан Ўзбекистон чегарасида электрон навбат ишга туширилди
«Достук» назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат йўлга қўйилди. Таъкидланишича, бу чегарани кесиб ўтиш вақти ва харажатларини камайтириш, маъмурий тўсиқларни олиб ташлашга ёрдам беради.
Фото: kaktus.media
Қирғизистонда рақамлаштириш ишлари давом этмоқда: Ўзбекистон билан чегарада жойлашган «Достук» назорат-ўтказиш пунктида электрон навбатни бошқариш тизими жорий этилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Таъкидланишича, янгиликдан мақсад чегарани кесиб ўтиш вақти ва харажатларини камайтириш, маъмурий тўсиқларни олиб ташлашдир.
Бундай тизим аллақачон ўз самарадорлигини кўрсатган: 2024 йил ноябр ойидан бошлаб у «Қизил-Қия - автойўл» назорат-ўтказиш пунктида синовдан ўтказилди. Натижада юк транспортининг тўпланиб қолишини бутунлай бартараф этишга, чегарани кесиб ўтиш жараёнини соддалаштиришга ва ташувчилар ўртасида интизомни оширишга эришилди.
Қирғизистон Иқтисодиёт вазири ўринбосари Искандар Асилқулов сўзларига кўра, электрон навбат тартиб-таомилларни соддалаштиради, бизнес учун харажатларни камайтиради ва савдо жараёнларини янада шаффоф қилади. Бу иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш бўйича давлат стратегиясининг бир қисмидир.
Лойиҳа Европа Иттифоқи ва Халқаро савдо маркази кўмагида амалга оширилди.
Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
10:00 / 01.12.2025
Қирғизистондаги сайловлар: Жапаровга содиқ номзодлар деярли барча округда ғалаба қозонди
17:04 / 30.11.2025